Месси уч ойга дисквалификация қилинди

09:46 05 Август 2019 Спорт
400 0

Жанубий Америка футбол ассоциацияси Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини уч ойга футболдан четлаштирди. Месси ушбу ташкилотни коррупцияда айблагани учун ана шундай қарор қабул қилинган. Бу ҳақда championat.com манбаси хабар берди.

32 ёшли ҳужумчининг дисквалификация муддати қарор эълон қилинган кун(3 август)дан бошлаб кучга киради. Шундай қилиб Лионель Месси ноябрь ойи бошигача Аргентина терма жамоасининг на ўртоқлик ва на расмий учрашувларида майдонга туша олади. У Чили, Мексика ва Германияга қарши ўртоқлик ва 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг дастлабки ўйинларини ўтказиб юборади.

Ўз навбатида Месси 50 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлаши керак. Футболчи дастлабки етти кун ичида апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Хабарингиз бор, шу йилги Америка Кубоги ярим финалида Бразилияга қарши кечган баҳсда аргентиналиклар 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишганди.

Ўшанда Месси беллашув бош ҳакамини матч давомида бирор марта ҳам VAR тизимга мурожаат қилмаганликда айблаганди. Қолаверса, турнирда учинчи ўринни қўлга киритган терма жамоасига бронза меддаларини топшириш маросимида ҳам иштирок этмади.

Аввалига Месси 1,5 минг доллар жаримага тортилиб, 1 та ўйиндан четлаштирилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019