Меркел Германия яна карантинга қайтишини эълон қилди

23:57 28 Октябр 2020 Дунё
213 0

Фото: Deutsche Welle

Германияда карантин жорий этилиши маълум қилинди."Reuters" хабарига кўра, бу ҳақда канцлер Ангела Меркел айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, карантин чекловлари 2 ноябрдан бошланади ва камида ой охиригача жорий этилади.

Шу боис театрлар, кинотеатрлар, фитнес марказлари, гўзаллик салонлари ва меҳмонхоналар ёпилмоқда. Кафе ва ресторанлар фақат таомларни ўзи билан олиб кетувчи мижозларга хизмат кўрсатади. 

«Биз шахсий алоқаларни камайтиришга қарор қилдик. Учрашувлар ва зиёфатлар иштирокчилари сони янада қаттиқроқ назорат қилинади", - дейди канцлер.

Мактаблар ва болалар боғчалари ўз фаолиятини «яхшиланган гигиена стандартлари» асосида давом эттиради. Мактаблар ва мактабгача тарбия муассасалари ишини таъминлаш Меркелнинг таъкидлашича, янги карантиннинг «сиёсий мақсади» деб ҳисобланади.

Канцлернинг сўзларига кўра, Германияда коронавируснинг тарқалиш даражаси жуда юқори ва агар бу динамика давом этса, соғлиқни сақлаш тизими бир неча ҳафта ичида дош беролмай қолади.

Мамлакатда коронавирус 472,531 киши зарарланган. Айни пайтда 331 791 киши соғайган, 10196 киши вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?