Меритократия тамойили асосида Бекобод тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

17:42 17 Октябр 2020 Жамият
310 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳоким ўринбосари вакант лавозимига бўлган очиқ мустақил танловни сўнги босқичи, суҳбат жараёнини ўтказди.

Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вакант лавозимига жами 13 нафар номзод ҳужжат топширган бўлиб, суҳбат жараёнига 4 нафар номзод малака талаблари асосида саралаб олинди ҳамда жорий йилнинг 16 октябрь куни вакант бўлган ҳоким ўринбосари лавозимига очиқ мустақил танлов ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтди.

Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Аваз Жумабоев энг муносиб номзод деб топилиб, Бекобод туман ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги қарорига асосан ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?