“Mening Toshkentim” танлови ғолиблари тақдирланди (фото)

14:42 26 Август 2018 Жамият
540 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"​

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Mening Toshkentim” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг июль ойи охирида эълон қилинган бўлиб, пойтахт аҳолисида ўз она шаҳрига муҳаббат, фахр ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришни мақсад қилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"​

Танловда профессионал ва ҳаваскор ёшлар ўзларининг 400дан ортиқ ижодий ишлари билан иштирок этишди. Танлов низомига мувофиқ, энг яхши ишлар ижтимоий тармоқлар орқали овозга қўйилгани танлов ғолибларини аниқлашда ҳаққонийлик, одиллик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"​

Овоз бериши натижалари бўйича “Креатив фото” номинациясида Саидова Саида, “Энг яхши сурат” номинациясида 11 синф ўқувчиси Кихаева Александра, “Энг яхши мақола” номинациясида “Оила” журнали илмий котиби Сауржан Якупов, “Энг яхши панорама” номинациясида Ғоффоров Зокир, “Энг яхши селфи” номинациясида И.И. Мечникова номидаги Санкт- Петербург тиббиёт университети курс талабаси Калашникова Анна ғолиб, деб топилдилар.

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"​

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж. Ортиқхўжаев танлов ғолиб ва совриндорларига мукофотлар (ноутбуклар, планшет ва смартфонлар) ва рағбатлантирувчи совғаларни (поло футболкалари ва кепкалар) шахсан топширди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар