«Менда озгина қўрқув бор». «Миллион» жамоасининг собиқ вакили Шаҳло Зоирова «Миллий Арт» жамоасининг илк концерти ҳақида

15:33 05 Август 2018 Маданият
696 0

«Миллион» жамоасининг собиқ, «Миллий Арт» кулгу жамоасининг аъзоси Шаҳло Зоирова «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди

Foto: instagram

Интервью давомида Шаҳло Зоирова «Миллий Арт» жамоасининг концерт тайёргарликлари ҳақида гапириб берди.

Насиб бўлса сентябрь ойида янги жамоамиз билан концерт қўйиш арафасида турибмиз. Тайёргарлик жараёнлари аллақачон бошланиб, давом этмоқда. Мухлисларимиз «мана шу сафар зўр чиқсанглар бўлди сизларни деймиз, сизлар зўр бўласизлар», дейишмоқда. Аммо бирорта одамдан эшитмадимки «сизлар янги жамоа сифатида илк марта чиқиш қилмоқчисизлар, майли, биринчиси сал бўшроқ бўлиши мумкин, кейинги сафар зўр бўлиб кетаверасизлар», деган гап йўқ, ҳамма «зўр чиқиши керак, зўр бўлиши керак», демоқда. Шу сабабданми, менда озгина қўрқув бор, қўрқяпман, ҳаяжонланяпман. Шу кунларни насиб қилган, қобилятни берган худойим халқимизнинг, мухлисларимизнинг олдида юзимизни ёруғ қилсин иллоҳим. Мухлисларимиз салгина хато бўлса биздан юз ўгиришмас деб ўйлайман.
Шаҳло Зоирова, «Миллий Арт» жамоаси аъзоси
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар