Мексика чегарада девор қурилиши учун пул бермайди

10:50 30 Август 2018 Дунё
902 0

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето ўз мамлакати АҚШ билан чегарада девор қурилиши учун ҳақ тўламаслигини эълон қилди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.

Маълумки, АҚШ раҳбари Дональд Трамп ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бўлиб ўтган учрашувда Мехико девор учун пул тўлаши ва бу ишни бажариш у учун осонлигини айтиб ўтганди.

Мексика президенти эса ана шу фикрга шу тариқа муносабат билдирди.

Маълумот учун, Трамп 2017 йил январь ойида инаугурация маросимидан сўнг давлат чегараларини муҳофаза қилишга оид ҳамда иммиграция тўғрисидаги иккита фармонга имзо чекканди. Мазкур ҳужжатларда ноқонуний муҳожирлар ва наркотикларнинг кириб келишини тўхтатиш, АҚШга келган ноқонуний меҳмонларни оммавий тарзда кўчириб юбориш белгилаб қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп Мексика билан чегарага тўсиқ ўрнатиш учун Конгрессдан 25 миллиард доллар ажратишини сўраб келаётган бўлса, Сенатда бу мақсадлар учун 1,6 миллиард доллар йўналтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019