Меҳрибонлик уйига “Damas” русумли автомобиль ҳамда 500 дан ортиқ бадиий ва илмий адабиётлар туҳфа қилинди

18:48 27 Август 2019 Жамият
438 0

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйига “Damas” русумли автомобиль ҳамда 500 дан ортиқ бадиий ва илмий адабиётлар туҳфа қилинди. Бу ҳақда ушбу молия муассасаси ахборот хизмати хабар берди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик шодиёнаси арафасида Халқ банки кўрсатган ушбу мурувват мазкур муассасанинг 200 нафарга яқин тарбияланувчилари ҳамда тарбиячилари учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Қайд этиш жоизки, Халқ банки юртимиздаги энг кўп тармоққа эга молия муассасаси бўлиб, у давлатнинг бир қатор ижтимоий йўналишдаги лойиҳаларида фаол иштирок этади. Хусусан, банк спортни ривожлантириш, меҳрибонлик уйлари, оилавий поликлиникаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, шунингдек, уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, ногирон, қария ва ижтимоий ҳимояга эҳтиёжи бор ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ажратиб келади. Биргина ўтган йилнинг ўзида Халқ банки томонидан ҳомийлик ишларига 8,1 миллиард сўмликдан ортиқ хайрия маблағлари йўналтирилгани фикримиз тасдиғидир.

Асосийси, бу каби хайрли тадбирлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилмоқда. Бунинг натижасида қанчадан-қанча меҳрталаб қалблар ҳамда хонадонларга эзгулик ва хурсандчилик кириб бораётгани янада диққатга сазовордир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?