“Меҳрибон юрак”

14:25 15 Октябр 2019 Жамият
217 0

Республика Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгашининг “Mehribon yurak” мега акцияси ҳар соатда минг-минглаб хайрихоҳларни ўз атрофига бирлаштирмоқда.

Вилоятда уч юз нафарга яқин боланинг юрак хасталигидан азият чекаётганлиги ҳамда уларнинг аксарияти кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзанди эканлиги мазкур акцияга туртки берган эди. Ундан кўзланган мақсад мазкур болаларни даволаш,  зарур бўлса жарроҳлик амалиёти ўтказиш орқали соғлом ҳаётга қайтаришдан иборатдир. 

Акция доирасида йигирмадан ортиқ турли лойиҳалар амалга оширилиб, ундан тўпланган ҳомийлик маблағлари юрак хасталигига чалинган болаларни жарроҳлик операциясига тайёрлаш ҳамда операциядан кейинги муолажаларга йўналтирилади. 

- Гап шундаки, мазкур акциямиз вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази томонидан қўллаб-қувватланиб, ушбу ёшларда юрак жарроҳлик операциялари учун тиббий кўрик ва уни ўтказиш марказ жарроҳлари томонидан бепул амалга оширилишига келишилди, - дейди Республика Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгашининг раиси, сенатор Жамшид Ходжаев. -  Яна бир муҳим жиҳати мазкур акция туфайли халқимизнинг меҳр-оқибат ва хайру саховат каби қадриятлари бедор тутилади.    Таъкидлаш жоиз жорий йилнинг июль ойида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида  АИК сунъий қон айлантириш аппарати ёрдамида  юрагида туғма нуқсони бўлган болалар ва ёшлардан тўрт нафари илк бор  операция қилинган эди.

 - Италиянинг “Сорин” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур аппаратдан дунёдаги етакчи тиббиёт муассасаларининг  шифокорлари   юрак жарроҳлигида кенг фойдаланишади, - дейди  марказ бош шифокори, тажрибали кардиохирург Мурод Аҳмедов. – Бундай ускуналар билан  дастлаб пойтахтдаги клиникалар таъминланган бўлса, бугунги кунда Наманган, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги тиббий муассасаларда ҳам унинг ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Мазкур ускуна марказимизга вилоят ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллий бюджетнинг ортиқча маблағлари ҳисобидан олиб берилди. Табиийки, бу эзгуликка жамоамиз мана шу акция доирасидаги амалиётлар билан жавоб беришади.

  Дарвоқе, операциялар тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчиликдан иборат махсус комиссия  томонидан белгиланган жадвал асосида амалга оширилиб, маблағлардан фойдаланиш ҳам улар томнидан назорат қилинди ва фаолият шаффофлиги таъминланади.    

  Акция доирасидаги лойиҳаларга жорий йилнинг 23 октябрь куни старт берилади. Шу муносабат билан ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида акциянинг ташкилий техник жиҳатлари хусусида сўз бориб, шу кунга қадар юрак хасталигидан азият чекаётган йигирма нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилгани, уларнинг 10 нафарга яқинида зудлик билан юрак жарроҳлиги операциялари ўтказиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, тадбирда телеграмм ижтимоий тармоғида “Mehribon yurak”гуруҳи тақдим этилиб, саноқли дақиқалар ичида унинг аъзолари  сони етти мингдан ошиб кетди. 

Темур ЭШБОЕВ,
(“ Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019