«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонлари топширилди

12:22 20 Апрель 2018 Жамият
1496 0

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида бир гуруҳ нуронийларни Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ҳамда бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламайдиган, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланади.

Жорий йилда республикамиз бўйича жами 873 нафар кекса авлод вакили кўкрагини ушбу юксак нишон безади.

— Ҳар ким кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўрсин экан, — дейди I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси Муборак Юнусхўжаева. — Кишининг кўнгли кўтарилиб, руҳи тетиклашади. Юртимизда биз, нуронийлар мана шундай бахтга муяссар бўлаётганимиздан беҳад мамнунмиз.

Тантанали маросимда I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” нишонлари ўз эгаларига топширилди. Санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгаши раиси Қ. Акмалов, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева сўзга чиқди.

Дилшод КАРИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019