Меҳмонхонада ёнғин чиқди. Қурбонлар бор.

14:40 13 Февраль 2019 Дунё
654 0

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳридаги маркази туманлардан биридаги Arpit Palace меҳмонхонасида келиб чиққан ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Ёнғин меҳмонхонанинг энг юқоридаги иккита қаватида тонгги тахминан соат 4ларда бошланган. Гувоҳларнинг айтишича, бу пайтда меҳмонхона мижозлари ва ходимларининг кўпчилиги ухлаётган бўлган. Фожиа жойига 20 та ўт ўчириш машинаси етиб келган. Олов эрталабки соат 7ларда назоратга олинган. Қутқарув операцияси чоғида қарийб 50 киши бинодан олиб чиқилган.

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ. Ҳалок бўлганлар орасида ёнғин пайтида ойнадан сакраган аёл ва бола борлигига аниқлик киритиляпти. Ҳодиса сабаблари ўрганиляпти.

Меҳмонхона Нью-Делининг туристлар орасида машҳур бўлган ҳудудида жойлашган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019