Медиатур: Сирдарёда яна 31 турдаги давлат хизматлари тажриба тариқасида йўлга қўйилган

17:27 06 Ноябрь 2019 Жамият
105 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун медиатур ташкиллаштирилди.

ДХА Сирдарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси берган маълумотга кўра, дастлабки манзил - Сайхунобод тумани давлат хизматлари марказининг янги биноси ва унинг энг замонавий ахборот технология воситалари билан жиҳозлангани, интернетга уланиш учун бепул WiFi ўрнатилгани, электрон навбат тизими, инфокиоск ҳамда кўрсатилаётган хизматларда шаффофлик мезони таъминланган иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

-Марказимиз томонидан туманимиз аҳолисига 120 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда, - дейди Сайхунобод тумани давлат хизматлари маркази директори Шерзод Умаров. – Мурожаат билан келганларга барча шароитлар яратилган. Масалан,уларнинг фарзандлари учун ўйин майдончаси, тиббиёт хонаси ташкил қилинган.Яна бир жиҳат, белгиланган давлат хизматларидан ташқари туман фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими,тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, нотариус хонаси ҳам шу бинога жойлаштирилган.

Журналистлар марказга ташриф буюрган фуқаролар билан ҳам суҳбатлашиб, улардан кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати ва ходимларнинг муомала маданияти бўйича сўровномалар ўтказдилар.

Сўнгра Сирдарё тумани давлат хизматлари марказига ташриф буюрилди.

-Сирдарё туман Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 120 турдаги қарийб 50 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, - дейди мазкур марказ директори Равшан Усмонов. –Айтиш жоизки, қўшимча 31 турдаги давлат хизматлари тажриба сифатида фақат бизнинг марказимизда йўлга қўйилган.

Медиатурда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоблар олишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019