МЧЖнинг собиқ раҳбари 2,6 млрд сўмлик мулкни талон-торож қилгани аниқланди

11:35 16 Сентябр 2020 Жамият
129 0

МЧЖнинг 2,6 млрд сўмлик мулкини талон-торож қилган собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “С.S.” МЧЖ собиқ таъсисчиси ва раҳбари С.Т. МИБ Бекобод шаҳар бўлимининг далолатномасига асосан савдога чиқариш учун топширилган 4,3 млрд сўмлик 4 841 дона телевизор ва бутловчи қисмларини савдога чиқармасдан уларнинг қийматини 2,6 млрд сўмга арзонлаштириб, “A.B.K.” МЧЖга ўтказиб, “С.S.” МЧЖнинг 2,6 млрд сўмлик мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган.        

Мазкур ҳолат юзасидан С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?