МЧЖ раҳбари "Агробанк" филиали бўлим бошлиғи билан қарийб 100 млн. кредит маблағларини талон-тарож қилгани аниқланди

12:05 28 Октябр 2019 Жамият
255 0

Иллюстратив фото

"Тўрақўрғон А.Т." МЧЖ раҳбари Ғ.Т. (1981 й.т.) АТБ "Агробанк" Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. (1990 й.т.) билан биргаликда ушбу банкдан 4 нафар фуқароларнинг номларига жами 99,2 млн. сўм кредит пул маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-тарож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?