Мажбурий меҳнатнинг олдини олишда яна бир муҳим қадам

14:02 28 Август 2019 Жамият
110 0

Архив фото

Кеча, 27 август куни давлатимиз раҳбари “Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигидаги меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини имзолади.

Ушбу қонунлар жорий йилнинг 24 август куни сенаторлар томонидан маъқулланган эди.

Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ратификация қилиниши миллий қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва амалиётга халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади.

Қолаверса, қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга чек қўйишга асос бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, меҳнат соҳасидаги қонун устуворлигини таъминлашда, унинг ижроси устидан назоратни янада кучайтиришда, фуқароларнинг меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш ишлари сифатини янги даражага олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу ҳужжатларни ратификация қилиш халқаро меҳнат стандартларини миллий қонун ҳужжатларига татбиқ этишни давом эттиришга, ХМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Шу билан бирга, келгусида меҳнат инспекцияси назорат фаолиятини кучайтириб, бу орқали меҳнатни ҳимоя қилишнинг юқори стандартлари жорий этишда дастуриламал бўлади.

Алишер КУРМАНОВ,

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар,
хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019