Мажбурий меҳнатга ундаганлик учун жазо кучайтирилади

17:12 28 Июнь 2018 Жамият
1015 0
Фото: Sputnik

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига жойларда мажбурий меҳнат ҳолатлари юзасидан мингга яқин мурожаат келиб тушган. Улар атрофлича ўрганилиб, тегишли хулосалар тақдим этиляпти. Меҳнат муносабатларини бузган ва жамоа шартномасига хилоф тарзда мажбурий меҳнатга ундаган масъулларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.

Бу ҳақда журналистлар учун ташкил этилган “Меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясини холис ёритиш ва ахборотни ўз вақтида тақдим этиш механизмлари” мавзуидаги тренингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов маълум қилди.

Мажбурий меҳнатга ундаган раҳбарларга нисбатан қонунчилигимизда энг кам иш ҳақининг 3 баробаридан 5 баробаригача жарима тўлаш жазоси белгиланган. Аммо, бу ҳолат такрорий содир этилганда ҳам жазо нормаси кучайтирилмасдан худди шу тарзда жорий этилгани сабаблими, айни пайтда такрорий равишда қонун бузилиш ҳолатлари қайд этиляпти. Шуни инобатга олиб, вазирлигимиз томонидан мажбурий меҳнатга ундаганликка нисбатан мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Янги таклиф этилаётган нормаларга кўра, жазо тури янада кучайтирилиши назарда тутилган.

Тараққиёт стратегияси маркази, Халқаро меҳнат ташкилотининг учинчи томон мониторинги лойиҳаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда қайд этилишича, Ҳаракатлар стратегиясига асосан, фуқароларни муносиб иш билан таъминлаш, болалар ва мажбурий меҳнатнинг исталган кўринишини олдини олиш бўйича самарали иш олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури амалга оширилаётгани эътироф қилинди.

Галдаги муҳим вазифа — бу борада журналистларнинг касбий кўникмаларини ошириш ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашдан иборат. Тренингда соҳанинг халқаро экспертлари иштирокида тажриба машғулотлари ҳам ташкил этилди.
Мунисхон КАРИМОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019