Мажбурий меҳнатга қарши курашиш — барчанинг вазифаси

11:26 24 Апрель 2018 Жамият
1473 0
Фото: kun.uz

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисидаги қарори ижроси муҳокама қилинди.

Йиғилишда миллий қонун ҳужжатларимизда болаларни меҳнатга жалб этиш ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш, шу жумладан, меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида иш бажаришга мажбурлаш учун қатъий тақиқ назарда тутилганлиги ва бунинг учун маъмурий жавобгарлик жорий этилганлиги таъкидланди.
Бинобарин, Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси бўлгани ҳолда, мазкур ташкилотнинг 14 та конвенциясини ратификация қилган. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан ХМТ ўртасида бу борада изчил мулоқот олиб борилаётганлиги тегишли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни такомиллаштиришга кўмаклашаяпти. ХМТ билан ҳамкорликда 2017 — 2020 йилларда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастури рўёбга чиқарилмоқда. Халқаро меҳнат стандартларини миллий қонун ҳужжатларимизга ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш босқичма-босқич амалга оширилаётир.

— Парламентнинг Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан ХМТ билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро меҳнат стандартлари принциплари жорий этилишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирлар, учрашувлар, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиб борилмоқда, — дейди комиссия аъзоси, сенатор Исломиддин Аброров. — -Кейинги икки йилда фуқароларни оммавий равишда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига босқичма-босқич барҳам берилди. Лекин тан олишимиз керак, кўп йиллар шаклланиб келган бу тизим сарқитлари ҳали тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Бунинг асоратини яқинда Самарқандда юз берган воқеалар мисолида кўрдик. Президентимизнинг бу ҳақда айтган фикрларини биз мурожаат, қатъий огоҳлантириш сифатида қабул қилиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун бор имкониятларни ишга солишимиз лозим. Ҳудудий комиссия зиммасига бу борада масъулиятли вазифалар юклатилган бўлиб, уларни амалга ошириш, авваламбор, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини кучайтиришни тақозо этмоқда.

Йиғилишда ушбу соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан уларнинг яхлит ҳамда тизимли ижроси етарли даражада эмаслиги, фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисидаги ахборотни жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар эътиборига етказиш бўйича давлат ҳамда жамоат ташкилотлари фаолияти қониқарсиз қолаётганлиги айтиб ўтилди. Бу эса, айрим ҳолларда, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолати ҳақида нохолис тасаввур шаклланишига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан мавсумий қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа жамоат ишларига доир ахборот кампанияси самарали ўтказилмаганлиги, ишларнинг паст савияда ташкил қилинганлиги, ташкилотлар ва муассасалар, фермер хўжаликлари ҳамда деҳқон хўжаликлари раҳбарлари қонун ҳужжатларини билмаслиги мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга йўл қўймасликка халақит бермоқда.

Йиғилишда фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини ҳамда халқаро шартномаларни тўлиқ рўёбга чиқариш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни юзага келтирадиган ҳар қандай ҳолатнинг олдини олиш ҳамда уларга йўл қўймасликка доир чора-тадбирларни кучайтириш, шартнома асосида ободонлаштириш ва жамоат ишларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида кенг омма эътиборига ишончли -ахборотларни етказиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019