Matiz Россияда энг кўп соғинилган машина бўлди

16:45 24 Июль 2018 Иқтисодиёт
544 0
Фото: GM Uzbekistan

Россиялик мутахассислар айни дамда ишлаб чиқариш тўхтатилган автомобиллар орасида харидорлар энг соғинган моделлар номини эълон қилди.

Россия автомобиллар порталида ёзилган хабарга кўра, олдин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Daewoo Matiz автомобили –россиялик автомобилчилар энг соғинган автомобил бўлди.  

Иккинчи ўринда Hyundai ix35 кроссовери. Унинг ўрнида айни дамда  Hyundai Tucson ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу рейтингнинг учинчи қаторини АвтоВАЗнинг Lada Samara автомобили эгаллаган. Айни дамда Samara ўрнида Lada Granta автомобиллари сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июль ойидан бошлаб «GM Uzbekistan» АЖ моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегияга мувофиқ ҳамда автомобилнинг техник эскирганлигини инобатган олган ҳолда  «Matiz» ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар