“Матбуотчилар уйи” сотилмайдиган бўлди. Кредитни «Тошбозорсавдо» тўлайди 

10:54 07 Май 2018 Жамият
589 0
Фото: ЎзА

“Матбуотчилар уйи” гаров таъминотидан бекор қилинди, «Тошбозорсавдо» кредитни тўлайдиган бўлди, дейилади ЎзА хабарида. 

2016 – 2017 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк”дан “Тошбозорсавдо” уюшмаси учун Тошкент шаҳридаги бозорларни реконструкция қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори билан пул маблағи олинган. Гаров таъминоти сифатида эса “Матбуотчилар уйи” кўрсатилган. Орадан бир ярим йил вақт ўтишига қарамасдан уюшма томонидан кредит қарзлари қопланмаган. Оқибатда “Матбуотчилар уйи” Миробод тумани Мажбурий ижро бюроси томонидан аукционга қўйилади.

“Тошбозорсавдо” томонидан кредит қопланмаганлиги оқибатида шаҳар марказидаги журналистлар биноси ўз баҳосидан анча арзон миқдорда аукционга қўйилгани сайтимиз томонидан киноя билан “уюштирилган спектаклга” ўхшатилган эди. Мақолага Тошкент шаҳар ҳокимияти бефарқ бўлмади. 

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчиси мазкур иш ҳужжатлари қайта кўриб чиқилганини маълум қилди. Эндиликда, “Тошбозорсавдо” банкга кредит пулларини ўз ҳисобидан тўлайди. 

“Матбуотчилар уйи” кредит гаров таъминоти сифатида бекор қилинган. “Матбуотчилар уйи” журналистларда, яъни аввалгидек, Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфида (балансида) қолган. Марказий газеталар бошқа манзилга кўчирилмайди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар