Матбуотчилар кўчасида катта ўзгариш 

18:26 22 Май 2018 Жамият
726 0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шу улуғ кунларда яна бир савоб юмушга қўл урилди. 

Яъни илгари айрим сабабларга кўра, ёпиб қўйилган Матбуотчилар кўчаси қайта очилмоқда. Шу муносабат билан айни пайтда ушбу кўчада, мана, икки кеча-кундуз ўнлаб ишчилар таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини амалга оширилаяпти. Бундан, айниқса, журналистлар хурсанд.

Сабаби, бундан 15-20 кун олдин “Матбуотчилар уйи” аукционга қўйилибди, сотилармиш, газетчилар кўчада қолармиш, деган гаплар урчиб, хавотирда қолган қалам аҳли бугун бундай гаплар ортда қолганидан, улуғ давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовдан мухбирларга мерос бўлиб қолган бино олди кўркамлашиб бораётганидан боши осмонда. Ҳамкасблар бир-бирини қутлаб, табриклаган, “мана бўларкан-ку” деб бу ишларни бошида турганларга раҳмат дейишмоқда. 

Бундай ўзгаришлар нафақат журналистлар, балки шаҳар аҳолисига ҳам хуш кайфият улашмоқда, десак муболаға эмас. Негаки, эндиликда Амир Темур хиёбони («Уголок» кафеси) айланма йўли ва Зарафшон кўчаси оралиғида ҳамда Ш. Рашидов шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчаси бўйлаб («Пойтахт» савдо маркази) Амир Темур хиёбони айланма йўлигача бўлган оралиқда транспортлар ҳаракати қайта тикланади. Бу эса, табиийки, шаҳарнинг қоқ марказида вужудга келиши мумкин бўлган автомобиллар тирбандлигининг олдини олади. 
Мақсуд ЖОНИХОНОВ.

Ҳаким Йўлдошев "Халқ сўзи" олган суратлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар