Матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

17:01 24 Май 2019 Жамият
755 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди

Қарорда бир қатор вазифалари ва матбуот хизматлари учун имтиёзлар кўзда тутилган.

Мисол учун:

ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва бошқа ташкилот раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланади ҳамда ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомига эга бўлади, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра давлат органи ва бошқа ташкилот раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хизматлари ходимлари (раҳбаридан ташқари)нинг лавозим маошларига бошқа ҳар қандай тўловлардан қатъи назар давлат бюджети ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўланади;

ахборот хизматининг вазифалари ва функциялари давлат органи ва бошқа ташкилотнинг бошқа бўлим ва бўлинмаларига юкланишига йўл қўйилмайди;

ахборот хизматлари қоида тариқасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида

улар ходимлари умумий чекланган сони доирасида ахборот хизмати раҳбари – матбуот котибидан ташқари:

оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар;

веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш;

таржимонлик;

тасвирга олиш йўналишлари бўйича камида тўрт нафар бошқарув ва техник ходимдан ташкил топади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бўйсинувидаги ташкилотлар ва ҳудудий (Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) бўлим ва бошқармалари, туман (шаҳар) ҳокимликларида ахборот хизматлари камида икки нафар бошқарув ходими ва техник ходимлардан иборат таркибда ташкил этилади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларининг раҳбарлари ва бошқарув ходимлари мос равишда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларининг раҳбарлари ҳар уч йилда бир марта Агентликда аттестациядан ўтказилади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ахборот хизматларини замонавий моддий-техника воситалари, шу жумладан хизмат хонаси, телевизор, компьютер жамланмаси, хизмат машинаси, аудио, видео ёзиб олиш ускуналари, фотокамера, юқори тезликдаги интернет, зарур дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек ахборот хизматларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва матбуот котиблари ҳар чоракда ўз касбий йўналиши доирасида аҳолини ўз вақтида ва тўлиқ хабардор қилиш бўйича амалга оширган ишлари юзасидан Агентликка ҳисобот тақдим этиб боради;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бўлим раҳбарлари ўз идораси матбуот котибига бўлими йўналиши доирасида бажарилган ишлар ҳақида мунтазам тақдим этиб боради;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларига уларнинг низомларида назарда тутилганидан ташқари қўшимча вазифалар юкланишига йўл қўйилмайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019