Масжидлар очилди(фотожамланма)

08:59 08 Июнь 2020 Жамият
582 0

Бугун, 8 июндан "яшил" ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини адо этдилар. Шу билан "яшил" ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда файзли ибодатлар бошланди, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.​
 

"Халқимиз бошга тушган синовларни "Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир", деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам, ҳар қадай қийинчилик ортида енгиллик борлигини аҳолимиз ўз фаолиятини қайтадан бошлаётган жомеларимиз мисолида яққол ҳис этмоқда" дейилади хабарда.
 


Таъкидланишича, "Сариқ" ва "қизил" ҳудудлар "яшил" ҳудудга ўтгандан сўнг у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?