Масжидда портлаш. Камида 17 киши ҳаётдан кўз юмган

12:34 07 Май 2018 Дунё
1212 0
Фото: Sputnik

Афғонистоннинг Хост музофотидаги масжидда портлаш содир этилди. Бунинг оқибатида камида 17 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 33 киши жароҳатланди, дейилади “Tolonews” телеканали хабарида.

“Reuters” ахборот манбасининг маҳаллий полиция вакилларига таяниб берган маълумотига кўра, пешин намозидан кейин сайловчиларни рўйхатга олиш пайтида амалга оширилган. 

Тахминларга кўра, бомба террорчи-ҳудкуш томонидан портлатилмаган, балки масофадан туриб бошқарилган.
Ушбу давлат раҳбари Ашраф Ғани мазкур мудҳиш воқеани Афғонистон фуқароларининг демократик қадриятларини таҳқирлаш деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда мазкур мамлакатда фуқароларни парламент ва маҳаллий вакиллик органлари сайловларида иштирок этишлари учун рўйхатдан ўтказиш жараёнлари бошланган эди. Мазкур ишлар, жумладан, масжидларда амалга оширилмоқда. 

Айни пайтгача бирорта экстремистик гуруҳ мазкур террорчилик ҳаракатини ўз зиммасига олмаган.  

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?