Маст ҳолдаги фуқаро ЙҲХБ инспекторига жиддий жароҳат етказди

10:23 19 Август 2019 Жамият
87 0

Иллюстратив фото

Юртимиздаги барча давлат ташкилотлари ходими халқимиз фаровонлиги, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор бўлишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Сўзимиз давомида қонуний манфаатлар устуворлиги деган сўзни ишлатганимиз бежиз эмас. Боиси айрим юртдошларимиз уларга бўлаётган ҳурмат, эътибор ва кўмакларни суистеъмол қилганча, қонунбузарликларга йўл қўйиб, давлат ташкилотлари ходимлари билан қўпол муносабатда бўлмоқда ёкиуларга қўл кўтариб, тан жароҳати етказмоқда. Натижада эса бу каби фуқаролар қонун олдида жавоб беришларига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу каби ҳолат 2019 йилнинг 17 август куни Навоий вилоятида ҳам юз берган. Хусусан, шу куни соат 19:10ларда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ инспектори Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган, давлат рақам белгиси 85 971 SAA бўлган “Кобальт” русумли автомашинани пиёдага йўл бермаганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўраган, аммо ҳайдовчи Жасур Сайитовда мазкур автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган. Шу сабабли, инспектор қонуний тартибда ҳайдовчи Ж.Сайитовга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани Навоий шаҳридаги жарима майдончасига олиб келган.

Бундан хабар топган ҳайдовчи Ж.Сайитовнинг 44 ёшли отаси Алишер Ҳайитов жарима майдончасига маст ҳолатда келиб, инспектор томонидан автомашина жарима майдончасига қўйилишига фаол қаршилик кўрсатган. Сўнг уни ҳақоратлаб, унга қўл кўтарган ва тан жароҳати етказган. Натижада жиддий жароҳат олиб, РШТЁИМ Навоий филиалига олиб борилган. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019