Машиналарни дарахтлардан узоқроққа қўйинг! Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди

15:33 17 Сентябр 2020 Жамият
329 0

«Гидрометеорология хизмати маркази»нинг маълумотига кўра, бугун пойтахтда шамол ва қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

"Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.

Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини, автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз. 

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?