Машина олиб бериш учун 1,2 минг доллар «шапка» олаётган яна бир фирибгар ушланди

12:25 25 Май 2018 Жамият
873 0
Фото: auto-uzbekistan.com

Хоразмда ҳам GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилган автомобилни навбатсиз олиб беришга ваъда берган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж. фуқаро Х.нинг ўғли номига “GM Uzbekistаn” автосалонларида ишловчи танишлари орқали “Дамас” русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб бериш ҳамда автомашинани олиш навбатини тезлаштириш эвазига 1.200 АҚШ доллари, шунингдек 51,5 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу пора эвазига машина олиб беришни ваъда қилиб қўлга тушаётган биринчи жиноий ҳолат эмас. Олдинроқ Сирдарёда "Спарк" олиб беришни ваъда қилган салон ходими 500 доллар пора билан қўлга тушганди. Ундан олдинроқ эса, Тошкентда "Ласетти" учун 1,4 минг доллар олган шахс ушланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019