Машина ичидан салкам 10 минг долларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

14:48 11 Сентябр 2018 Жамият
613 0
Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “Ласетти” салонидан 9 575 АҚШ долларини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 28 июль куни номаълум шахс Бунёдкор кўчаси олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Бухоро туманида яшовчи Ш.Б.га тегишли “Ласетти” русумли автомашина салонидан 9 575 АҚШ долларини ўғирлаб кетган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи Қ.У. ва муқаддам судланган У.У.лар содир этганликлари аниқланиб, улар қўлга олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019