Машҳур “Танка“ бадиий фильми режиссёри вафот этди

15:30 29 Июль 2019 Маданият
355 0

“Танка” бадиий фильмининг режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Торенияз Қалимбетов вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино“ матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қалимбетов Торенияз Джумабаевич, 1954 йил 19 январда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида, ишчи оиласида туғилган, 1976 йили Тошкент маданият институтини режиссёр йўналиши бўйича тамомлаган. 
Т.Қалимбетов “Қозоқфильм”да, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясида, “Қорақалпоқфильм” киностудиясида ва “Қорақалпоқкино” агентлигида режиссёрлик ва турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Т.Қалимбетов режиссёр сифатида 30 га яқин бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратган ва турли кинофестивалларда муносиб ўринларни қўлга киритган. Режиссёрнинг энг машҳур фильмлари қаторида 2002-йилда суратга олган, халқимиз севиб томоша қиладиган “Танка” бадиий фильмини олиш мумкин.

“Халқ сўзи“ республикамиздаги барча кино мухлислари номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019