Машҳур “Поедем, Поедим!” туристик шоуси яна Ўзбекистон ҳақида бўлади

15:38 20 Март 2018 Lifestyle
808 0
Фото: НТВ

Россиянинг НТВ каналида эфирга узатиладиган “Поедем, Поедим!” номли машҳур сайёҳлик шоусининг навбатдаги сонларидан бири Ўзбекистонга бағишланади. 

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси PR-маркази таклифига биноан юртимизга ташриф буюрган мазкур кўрсатувнинг суратга олиш гуруҳи 19 – 26 март кунлари Тошкент шаҳри ва диёримизнинг жанубий ҳудудларида фаолият юритади. Жорий йил февраль ойидан бошлаб мазкур қўмитанинг асосий ахборот ҳамкорига айланган “Дунё бўйлаб” телеканали ходимлари россиялик ҳамкасбларига техник ва ижодий кўмак кўрсатади, шунингдек, маҳаллий эфир учун махсус кўрсатув ҳам тайёрлашади.

Эслатиб ўтамиз, “Поедем, Поедим!” пазандачилик-этнографик шоуси Ўзбекистонга иккинчи бор ташриф буюрди. 2015-2016 йилларда мазкур шоу учун инглиз телебошловчиси Жон Уоррен томонидан Ўзбекистон ҳақида тайёрланган кўрсатув мухлисларда катта қизиқиш уйғотганди.     


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар