Машҳур голланд компанияси Ўзбекистонда туристлар учун навигация хариталарини яратади

14:43 30 Июль 2018 Жамият
153 0
​Фото: infocom.uz

Тошкентда “Ўздавергеодезкадастр” қўмитаси ва Нидерландиянинг TomTom компанияси вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар смартфонлар учун навигация хариталари, йўналишларни режалаштириш учун автомобиль навигаторлари, шахсий навигаторлар ва веб-иловалар ишлаб чиқиш ҳамда қўмита ходимлари малакасини ошириш бўйича келишиб олишди.

Навигация хариталари сайёҳлар учун йўл ва туристик белгиларни топиш, диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар ва ресторанлар йўналишларини аниқлаш, шунингдек, туристик йўналишларни режалаштириш учун амалий қўлланмага айланиши лозим.

Мазкур ҳамкорлик мамлакат туристик жозибадорлиги ва салоҳиятини оширишга хизмати қилиши кутилмоқда.

TomTom – етакчи глобал брендлардан бири бўлиб, турли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланади. Унинг платформасига ҳар куни 800 млн.дан зиёз фойдаланувчи киради. Масалан, Apple барча мобиль алоқаларига ўрнатилган навигация иловаларида TomTom хариталаридан фойдаланиб келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар