Машҳур фрнацуз PR-компанияси Ўзбекистон брендини Францияда тарғиб этади

16:20 05 Сентябр 2019 Жамият
65 0

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Аққулов Францияга ташрифи доирасида Interface Tourism Group президенти Гаел де Ла Порте ҳамда компанияни ривожлантириш бўйича директори Жули Жеффрой билан учрашди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон брендини дастлаб Францияда, кейин эса Европа миқёсида тарғиб қилиш масаласини муҳокама қилишди. Interface Tourism Group 20 йилдан буён Франция бозорида фаолият юритиб, PR билан шуғулланувчи энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Томонлар Ўзбекистонни қандай ва қайси йўналишларда тарғиб қилиш кераклиги борасида сўз юритишди. Тадбир якунига кўра, Франция компанияси Ўзбекистоннинг ўзига хос туристик салоҳиятидан келиб чиқиб, максимал самара берувчи таклифлар беришига келишилди. Бунда мамлакатимиздаги туристик йўналишлар, бой маданий мерос ҳамда франциялик туристларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинадиган бўлди. Шунингдек, Interface Tourism Group Ўзбекистон бўйича махсус материаллар тайёрлаш, мақсадли оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш, турли туристик кўнгилочар теледастурлар ва мақолалар тайёрлаш кабиларни ўз ичига олган кенг қамровли пиар режасини тузиб, Ўзбекистонга тақдим этишига келишилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019