Марказий банк ва VISA ҳамкорлик бўйича келишувга эришди

16:33 14 Май 2019 Иқтисодиёт
453 0

Марказий банк ва VISA халқаро тўлов технологиялари компанияси Ўзбекистонда рақамли тўлов инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини биргаликда амалга ошириш бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Меморандумга кўра, томонлар Ўзбекистонда рақамли тўловлар инфратузилмасини биргаликда яратиш, янги рақамли тўлов маҳсулотларини жорий этиш йўли билан электрон тўловларни қабул қилиш тармоғини кенгайтириш ва рақамли тўловларни ривожлантиришга қаратилган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишади.

Шунингдек, томонлар бутун мамлакат бўйлаб карталарни қабул қилишни кенгайтириш ва электрон тижоратни ривожлантириш дастурларини банклар ва савдо субъектларига рискларни бошқаришнинг ишончли воситаларини тақдим этиш орқали амалга оширишга келишиб олдилар.

Ҳамкорлик доирасида томонлар маҳаллий банклар билан мобил ва электрон тўловлар хавфсизлигини таъминлаш учун карта ҳисоб рақамларини белгилашни (токенлаштириш) жорий этиш, шунингдек, хатарлар ва фирибгарлик операциялари бўйича маълумотлар алмашиш бўйича иш олиб боришни режалаштирмоқдалар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019