Марказий банк сайти хакерлар ҳужумига учради

17:18 28 Август 2018 Жамият
742 0

Кеча Испания Марказий банки хакерлар ҳужумига учраши оқибатида ишламай қолган. Бу ҳақда ABC хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур молия муассасаси веб-саҳифасига киришдаги муаммолар якшанба кунида ҳам кузатилган. Айни пайтда техник хизмат ушбу ҳужум асоратларини бартараф этиш устида иш олиб боряпти. Манбанинг қайд этишича, киберхуруждан кўзланган мақсад Марказий банк сайтини ишдан чиқариш бўлган.

Бироқ мазкур уриниш сайт ва унинг маълумотлар базасига жиддий зарар етказмаган, шунингдек, қандайдир маълумотларни ташқарига чиқиб кетиш хавфи ҳам йўқ.

Ушбу жиноятни содир этганлар ҳозирча аниқланмади, лекин улар Anonymous хакерлик гуруҳига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019