Марказий банк майда пулларни босқичма-босқич муомаладан қайтариб олмоқда

18:48 15 Август 2018 Иқтисодиёт
423 0

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг нақд пулдаги ҳисоб-китобларини амалга оширишларида қулайликлар яратиш мақсадида йирик нақд пулларни муомалага чиқариш асосан йирик номиналдаги банкнотлар орқали амалга оширилиб, кичик номиналдаги банкнотлар эса муомаладан босқичма-босқич билан қайтариб олинмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг ҳисоботида маълум қилинган.

Жорий йилнинг I ярмида муомалага чиқарилган нақд пуллар асосан йирик номиналдаги банкнотлар орқали амалга оширилди.

4-расм

Муомалага чиқарилган банкнотлар улуши

(банкноталар жами сонига нисбатан)

2018 йил 1 январь ҳолатига

2018 йил 1 июль ҳолатига

Жумладан, ушбу даврда муомалага чиқарилган нақд пуллар (банклар кассаларидаги нақд пулларни ҳисобга олган ҳолда) ҳажми 2,7 трлн. сўмга ёки 13,5 фоизга ошган бўлса, муомаладаги банкнотлар сони 568 млн. донага ёки 7,5 фоизга камайди.

2018 йилнинг I ярмида муомалада 1000 сўмлик ва ундан кичик қийматдаги банкнотлар миқдори 582 млрд. сўмга камайган бўлса, 5000 сўмлик, 10 000 сўмлик, 50 000 сўмлик банкнотлар миқдори 3,3 трлн. сўмга ошди.

Ушбу даврда, муомалага чиқарилган банкнотлар жами сонида 500 сўмгача бўлган банкнотлар улуши 3,7 фоиз бандга ва 1000 сўмлик банкнотлар 1,0 фоиз бандга камайган бўлса, 5000 сўмлик банкнотлар – 2,6 фоиз бандга, 10 000 сўмлик – 1,4 фоиз бандга ва 50 000 сўмлик – 0,7 фоиз бандга ошди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар