Марина Пикулина: Тошкент конференцияси Афғонистондаги низони тартибга солиш бўйича янги ғоялар ишлаб чиқиладиган майдонга айланишига шубҳа йўқ

17:40 26 Март 2018 Сиёсат
561 0

Ўзбекистон янги музокаралар ўтказиладиган, турли мамлакатлардан келган экспертлар иштирокида Афғонистондаги низони тартибга солиш бўйича янги ғоялар ишлаб чиқиладиган майдонга айланишига шубҳа йўқ.

“Мен кўплаб конференцияларда иштирок этганман. Турли давлатлардан экспертлар Афғонистондаги вазиятни тартибга солишда Ўзбекистоннинг ролини юқори баҳолашини яхши биламан. Биринчидан, Ўзбекистон турли минбарларда ҳамиша Афғонистонда тинчлик ўрнатишни илгари суриб келган. Ўйлашимча, янги имкониятлар пайдо бўлган, Марказий Осиёда ва турли йўналишларда интеграция кетаётган бугунги паллада айнан Ўзбекистон Афғонистон бўйича турли ташаббуслар ва тарихий жараёнларнинг бош ташаббускори бўлиши мумкин. Хусусан, Ўзбекистон янги музокаралар ўтказиладиган, турли мамлакатлардан келган экспертлар иштирокида Афғонистондаги низони тартибга солиш бўйича янги ғоялар ишлаб чиқиладиган майдонга айланишига шубҳа йўқ”, Марказий Осиё бўйича таҳлилчи-эксперт Марина Пикулина  “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар