“Маърифат” тарғиботчилар жамияти олдига қандай вазифалар қўйилган?

18:35 11 Июнь 2019 Жамият
370 0

Бу ҳақда кўпчилик эшитмаган бўлиши табиий. Мазкур ташкилот Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида тузилган.

Ёшлар ижод саройида ташкил этилган ушбу ташкилотнинг тақдимот маросимида қайд этилганидек, муассасанинг мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётида аҳамияти катта. Жамият аъзоларига юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, Фармон ва қарорлар, фармойишлар, давлат дастурлари мазмун-моҳиятини аҳолига содда, қалбга яқин усул ва услубларда тушунтириш, тарғибот қилиш вазифалари юкланган.

Хўш, ушбу ташкилот бугун нега керак бўлиб қолди? Унинг аввал ҳам мавжуд бўлган шу йўналишлардаги жамиятлардан ўзига хослиги нимада?

Таъкидланганидек, ушбу муассаса онг ва қалб учун кураш кетаётган бугунги глобал ахборотлар муҳорабасида миллий манфаатлар ифодачиси сифатида ватанпарвар шахсларни тарбиялашга хизмат қилади.

Тарғиботчиларнинг ҳар хил баландпарвоз гапларсиз, самимий ва дўстона руҳда фаолият юритиши эса ушбу ташкилотнинг ўзига хослигидир. Бугун одамлар ёлғон сўзни кўтармайди, қуруқ хитобларни қабул қилмайди. Аниқ, турли сансоларликларсиз ишни, сохта иддаоларсиз фикрни ёқлайди, уларга эргашади. Шу боис ташкилот аъзолари тарғиботчилик ишларини олиб бориш билан бирга, жамиятнинг кайфияти, фикр-қарашларини ўрганиб, аҳолига энг зарур ахборотларни беришга, ҳаётимиздаги воқеа-ҳодисаларга тезкорлик билан муносабат билдиришга, инсонларни эзгу ишларга, янги марраларга руҳлантиришга интилади.

Маросимда “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” доирасида нашр этилган “Ёш ота-она китоби”, “Бахтли бола маънавияти”, “Маънавиятшунослик” китоблари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Дилшод КАРИМОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019