Марҳаматда қўлга олинган сохта ИИБ ходимига ҳукм ўқилди

14:21 10 Сентябр 2018 Жамият
487 0
Иллюстратив фото

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Халқимизда бир ибора бор: “Урсанг эти қотади, сўксанг бети”. Марҳамат туманида яшовчи Ж. Шокиров ҳам уч бора фирибгарлик ҳаракати учун судланиб, қонун доирасида жазога маҳкум этилган бўлса-да, бундан ўзига хулоса чиқариш ўрнига, жиноят содир этишда давом этди. Бу гал у мазкур туманда истиқомат қилувчи Аҳмаджон Солиев (исмлар ўзгартирилган)га ўзини туман ички ишлар бўлимининг жиноят қидирув бўлими тезкор вакили, деб таништиради.

“Фарзандингиз фуқаро Тоҳир Шокировдан қарздор экан. Бу ҳақда бизга мурожаат келиб тушган. Масалани ижобий ҳал этиш учун хонадонингизга келдим. Қарзни ўз вақтида қайтарсангиз ўзингизга фойда. Акс ҳолда ўғлингиз қонун олдида жавоб беради”, - дейди у Аҳмаджоннинг ота-онасига.

Алдов, найранг ва фирибнинг ҳадисини олган жиноятчи шу тариқа уларнинг 550 АҚШ долларини ўзлаштиришга эришди. Пулларни у ўз манфаати йўлида сарфлаб улгурган эдиямки, Марҳамат туман ИИБ ходимлари Ж. Шокировнинг қилмишидан хабар топиб, қўлга олди.

“Қилмиш-қидирмиш” деганларидек, тўртинчи бор суднинг қора курсисида ўтирган бу фуқарога 5 йилу 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019