Марғилондаги йирик ёнғин сабаблари маълум бўлди

12:29 10 Июнь 2019 Жамият
531 0

Марғилон шаҳридаги халқ тилида “ТП 3 бозор” номи билан танилган э нг атта озиқ овқат ва халқ хўжалиги моллари савдосига ихтисослашган бозор бугун тунги соат 2:00 дантонги 5:00 гача ёниб кул бўлган.

Ёнғин содир бўлаётган вақтда бозор атрофини ички ишлар органлари ходимлари ҳалқа шаклида ўраб олган. 8 та ёнғин ўчириш машиналари ёнғинни тонгача бартараф эта олмаган. Ҳудудда минга яқин савдогарларнинг моллари ёниб кул бўлган.

Норасмий маълумотларга қараганда,бу бозор собиқ тракторларни таъмирлаш заводи биноларида жойлашган. Ҳеч бир бино махсус бозор учун мўлжаллаб қурилмаган.Ўша пайтларда заводнинг ҳамма ускуналари кесилиб сотиб юборилган ва ўрнига бошқа ёнган комбинат бозори кўчириб келинган эди. Комбинат бозори ҳам худди шундай собиқ “Ип йигирув комбинати” биносида жойлашган эди. У ерда ўша пайтларда халқ қаршилиги билан озиқ овқат савдосини йўқотиша олмагач, бугунгидек у ерда ҳам ёнғин чиқарилган. Тасодифми ёки атайин қилинганми, буниси қоронғу. Лекин савдогарлар тарихда бўлгани каби мунтазам қаршиликлар жараёнида ёнғин келиб чиққан.

Бозордаги ёнғин сабаблари ва оқибатлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019