Марғилонда 14,5 млн сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси олди олинди

16:16 20 Декабрь 2018 Жамият
505 0

Фото: Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Марғилон шаҳрида солиқ идоралари томонидан ўтказилган тадбирларда фуқаро К.А.пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлиги қайд этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Жамиятга зарар келтираётган “тадбиркор”нинг “Драгон” номли 207 дона умумий қиймати 14,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди. Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди ҳамда “уддабурон”нинг товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинча сақлаш учун олинди.

Шунингдек, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Ш.С. фаолияти ўрганилганда, ушбу фуқаро хорижда ишлаб чиқарилган, республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган 2 турдаги умумий қиймати 0,5 миллион сўмга яқин пиротехника воситаларини келгусида ноқонуний савдосини таъминлаш учун ўз уйига олиб кетаётганлиги ҳам аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун унинг ким томонидан содир этилгани ва қандай оқибатларга олиб келганлигига қараб турли жазо чоралари, жумладан, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019