Шов-шувларга сабаб бўлган Марғилондаги меҳрибонлик уйининг директор ўринбосари 16 йилга қамалди

09:26 16 Август 2018 Жамият
1292 0

Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи мансабдор шахслари томонидан содир қилинган жиноятлар юзасидан муассасанинг мансабдор шахслари ва хизматчиларига доир иш юзасидан ҳукм чиқарилганлиги, шу билан бирга вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши содир этилган жиноятлар Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги ҳақида аввалроқ маълум қилинган эди. 

ЎзА хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ суд мажлисининг ҳукми билан Қ.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 119-моддасининг 4-қисми ва бошқа моддалар билан узил-кесил 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 

Шунингдек, шу суднинг бошқа таркиби томонидан ёпиқ суд мажлисида Меҳрибонлик уйининг директор ўринбосари С.Усмановга оид жиноят иши якунланиб, унга Жиноят кодекси 119-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва бошқа моддалар билан узил-кесил 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019