«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси «Навбаҳор»га бош мураббий бўлди

11:48 08 Октябр 2018 Спорт
1255 0

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

7 октябрь куни Намангандаги «Марказий» ўйингоҳда янги бош мураббий этиб тайинланган Андрей Канчельскиснинг тақдимот маросими ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцицияси президенти Хайрулла Бозоров жамоага янги бош мураббий Андрей Канчельскисни таништирган ва унга тўн кийдирилган.

Ҳозирча «Навбаҳор» клуби ва мураббий ўртасидаги келишувнинг бошқа жиҳатлари маълум эмас. Шунингдек, аввалги бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг истеъфоси бўйича изоҳ берилмаган.

Айни вақтда «Навбаҳор» Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи босқичда чемпионлик учун курашаётган жамоалар қаторида бўлиб, 21 очко билан учинчи ўринда жойлашган. Жамоа биринчи ўринда кетаётган «Локомотив»дан 6 очко, иккинчи ўриндаги «Пахтакор»дан эса 3 очко ортда бормоқда.

Маълумот учун, Андрей Канчельскис 1991-1995 йилларда «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятида «Торпедо-ЗИЛ», «Уфа», «Волга НН», «Юрмала» ва «Солярис» клубларини бошқарган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019