​“Манчестер Юнайтед” “изқувар” Пуаро билан шартнома имзолади

10:45 28 Август 2018 Спорт
339 0

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби скаут Ромен Пуаро билан шартнома имзолади, деб ёзади tribuna.uz.

Қизиғи шундаки, мутахассис кўп йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” клубининг азалий рақиби бўлмиш “Манчестер Сити”да ишлаган.

Manchester Evening News маълумотига кўра, скаут Франциядан ёш ва истиқболли, “янги Поль Погба” бўлишга қодир футболчини топиш вазифасини олган.

Аввалроқ, Поль Погба бош мураббий Жозе Моуриньо билан зиддиятга боргани учун, жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар