Маънавият ва маърифат маркази раҳбари  Тошкентдаги мактабга 100 дан ортиқ китоб совға қилди

16:44 13 Май 2019 Жамият
394 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббусига кўра Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда белгиланган “Ёшларимизга бўлган эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, маънавият, спорт, ахборот технологиялари, китоб мутолаасига жалб этиш юзасидан Тошкент шаҳрида жойлашган 83-умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилаётган ишлар бўйича маънавий - маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ва Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари томонидан “Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳияти, уни ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни маънавий баркамол ва китобхон қилиб тарбиялаш, ёшларни маънавий-маърифий ва ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар тўғрисида ҳамда ёшлар қалбида аввало фидоийлик, юрт равнақи тараққий этишига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ёшлар маънавияти ва маърифатини ошириш хусусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари спорт, мусиқа, санъат йўналишларида эришган ютуқлари ҳамда қўл меҳнатлари билан тайёрлаган санъат асарлари бўйича кўргазма намойиш этишди.

Мактаб жамоаси билан кечган таассуротларга бой учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров мактаб кутубхонаси учун 100 дан ортиқ бадиий адабиётлар тақдим этди.

Тадбир сўнгида мактаб директори “Мактабимиз ташкил қилинганига салкам 100 йил бўлган бўлсада, шу вақт оралиғида бу даргоҳга ҳеч ким 100 дан ортиқ китоблар совға қилмаган“- дея эътироф этди ва давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг жамият ҳаётида самарали амалий аҳамият касб этишини таъкидлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019