Мамлакатимиз тарихида биринчи марта инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошди

10:05 15 Август 2019 Жамият
61 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда қарийб 86 триллион сўм, яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп инвестициялар ўзлаштирилди. 

Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши 2,7 баробар, халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши 3,7 баробар ўсган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни бўлиб ўтган йиғилишда шу ҳақда ҳам сўз юритилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тарихида биринчи марта инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошди. Олдинги йилларда бу кўрсаткич 25 фоизга ҳам етмасди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019