Мамлакатимиз делегацияси Миссисипида

08:34 16 Февраль 2019 Жамият
427 0

Иллюстратив фото

Яқинда Ўзбекистон ишчи делегацияси АҚШнинг Миссисипи штатида бўлди. Унинг таркибидан парламент, Инновацион ривожланиш, Қишлоқ хўжалиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирликлари, саноат бирлашмалари, университетлар ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари жой олди.

Ташриф чоғида меҳмонлар штат губернатори Ф. Брайант, конгрессмен Т. Келли, штат миллий гвардияси қўмондони Ж. Бойлз, қишлоқ хўжалиги ва савдо департаменти бошлиғи Э. Гибсон, шунингдек, паррандачилик, ўрмон хўжалиги ва фермерлар уюшмаси раҳбарлари билан учрашди. Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Миссисипи қишлоқ хўжалиги ва савдо департаменти ўртасида келишув имзоланди. Унда қишлоқ хўжалиги ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича ўзаро ҳамкорлик назарда тутилган. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш соҳасида тажриба алмашиш, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш юзасидан ҳам истиқболдаги мақсадлар муҳокама этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019