Мамлакатимиз бозорларида тарқалган сунъий тухумлар бўйича расмий огоҳлантирув

14:07 25 Февраль 2019 Жамият
601 0

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради. Ижтимоий тармоқлар орқали республикамиз бозорларида, хусусан, “Ўрикзор” савдо мажмуасида сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 22 февраль куни “Ўрикзор” савдо мажмуасидаги дўконларда мониторинг, яъни парранда тухуми билан савдо қилувчи тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбат ўтказилиб, савдо юритувчиларга санитария, хусусан, тиббий дафтарчаларга эга бўлиш ҳамда маҳсулотларга бериладиган ветеринария маълумотларини тақдим этиш талаблари қўйилди.

Федерациянинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда “Sevimli” телеканали билан ҳамкорликдаги рейдида савдода бўлган тухумлардан намуналар олиниб, ҳар бир сотувчининг ўзи гувоҳлигида қисқа муддатли кўргазмали текширув ўтказилди.

Хулосаларга кўра, текширув давомида тухум намуналари истеъмолга яроқли экани аниқланди.

Савдо мажмуаси маъмурияти ВСЭЛ, ДСНЭМ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК томонидан ўзаро ахборот алмашишга келишиб, назорат кучайтирилди.

Манба: uza.uz


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019