Мамлакатимиз бўйлаб Гимнастрада спорт фестивалига старт берилади

19:21 18 Август 2019 Спорт
164 0

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан жорий йил 20 — 28 август кунлари давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида уй бекалари ва қизларнинг Гимнастрада спорт фестивали ўтказилади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гимнастика спорт турларини оммалаштириш ҳамда болалар спортини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида уюштирилаётган мазкур анжуман Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.

Айтиш жоизки, қизларимизнинг миллат давомчиларини тарбиялаб вояга етказувчи бўлажак она сифатида шаклланишида спортнинг ўрни нақадар муҳимдир. Шу маънода, эртамиз эгаларини ҳам маънан, ҳам жисмонан жиҳатдан баркамол вояга етказиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришда спорт машғулотларининг аҳамиятини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Бу борада сўнгги йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, мамлакатимизда иқтидорли спортчи қизлар сафини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда спортчи қизларнинг кўмагини ташкил қилиш, уларни жамоат ишларига бириктириш ҳамда турли спорт мусобақалари ғолиблари фаолиятини мониторинг қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётир.

Ушбу жараёнда иқтидорли, моҳир спорт устаси бўлган, Осиё, жаҳон миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган қизларимиз билан бир қатор, фаол бўлмаган ёшлар ҳам қамраб олинмоқда.

Гимнастрада спорт фестивали оммавий спорт анжумани бўлиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2006 йилдан бери ўтказиб келинади. Бу йилги Республика Гимнастрада спорт фестивалида 3000 нафардан зиёд хотин-қизлар қатнашиши кўзда тутиляпти. Мусобақаларда жамоалар тайёрлаган композициялар ижро маҳорати, рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти бўйича баҳоланади.

Анжуман 20 — 22 август кунлари мамлакатимиз вилоятлари бўйлаб тўртта минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади ҳамда 28 август куни бешинчи минтақа доирасида — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтади.

Мусобақа якунида ғолиблар умумжамоа ҳисобида ҳамда бир қатор номинациялар бўйича аниқланиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг махсус дипломи ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019