Мамлакатдаги ўсмирларнинг учдан бир қисми бир йилда бирорта китоб ўқимагани аниқланди

15:17 28 Август 2018 Дунё
278 0
Иллюстратив фото

Америкалик олимлар АҚШдаги ҳар уч нафар ўсмирнинг бири бир йил давомида бўш вақтида бирорта китоб ўқимаганини аниқладилар. Сан-Диего давлат университети тадқиқотчиларининг айтишича, гап нафақат нашрлар, балки интернетда тарқалаётган ва планшет ёки монитор орқали ўқиш мумкин бўлган электрон китоблар ҳақида ҳам кетмоқда, деб ёзади ТАСС.

Тадқиқотлардан маълум бўлдики, 2 фоиз америкалик ўсмирлар газеталарни мунтазам ўқиб боради. Ваҳоланки, 90-йилларда ушбу давлатдаги ҳар учинчи ўсмир кундалик нашрларни кузатиб борган. 70-йилларда эса 60 фоиз ўсмирлар ҳар куни ё китоб ёки газета мутолаа қилган.

“Ўсмирларнинг фаоллиги интернетда фавқулодда ошиб кетаётганини қайд этмасликнинг иложи йўқ: 2016 йилда 18 ёшли мактаб ўқувчиси ижтимоий тармоқлар, ўзаро ёзишмалар ва турли сайтларни томоша қилишга бир кунда ўртача 6 соат сарфлаган. Бу 10 йил олдинги ҳолатга нисбатан икки баробар кўпдир”, - дейилади материалда. Таъкидланишича, бир кунда интернетда 13-14 ёшлардаги ўсмирлар 4 соат, 15-16 ёшлилари эса қарийб 5 соат вақтини ўтказар экан.

Тадқиқот муаллифларининг ўзлари ҳам китоб ўқийдиган ўсмирлар сони жуда кам эканлигидан ҳайратга тушган. “Ахир интернетда адабиётлардан фойдаланиш жуда осон-ку – шунчаки ҳаволага босилса бас, илгаридагидек кутубхонага бориб, ёзилишмаса ёки китоб дўконига боришмаса”, дейди тадқиқотчилар.

Яна ўсмирлар борган сари кам телевизор кўраётгани аён бўлди. 90-йилларда 22 фоиз мактаб ўқувчиси бир кунда 5 соат вақтини экран қаршисида ўтказган. 2016 йилга келиб бу рақам 13 фоизга тушиб қолган.

Изланишлар давомида 40 йил давомида ўсмирлар ҳақида қилинган шу каби статистикалар ўрганилиб, шу асосда 1 миллиондан зиёд америкаликлар бўш вақтини қандай ўтказиши таҳлил қилиб чиқилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар