Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

09:11 21 Март 2019 Ҳужжатлар
257 0

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган “Банкротлик тўғрисида”ги 1054–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 10, 270-модда; 2012 йил, № 12, 334-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 2-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат корхоналарига ва нотижорат ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш юритаётган юридик шахслар мустасно”;

2) 19-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги “иқтисодий” деган сўз чиқариб ташлансин;

3) 35-модданинг биринчи қисмидаги “жойлашган ердаги (яшаш жойидаги)” деган сўзлар “давлат рўйхатидан ўтган ердаги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 275-модда саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги “ҳал қилув қарорига” деган сўзлар “қарорга” деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 316-модданинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин, бундан суд қарори мустасно”;

3) 317-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги “ҳал қилув” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 321-модда ўзбекча матнининг:

номидаги “ҳал қилув” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги “ҳал қилув қарорларидан” деган сўзлар “қарорлардан” деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги “ҳал қилув қарорида” деган сўзлар “қарорда” деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги “ҳал қилув қарорининг” деган сўзлар “қарорнинг” деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 323-модданинг ўзбекча номидаги ва матнидаги “ҳал қилув қарорига” деган сўзлар “қарорга” деган сўз билан алмаштирилсин;

6) 3247-модда:

номининг ўзбекча матнидаги “ҳал қилув” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги “ҳал қилув қарорларидан” деган сўзлар “қарорлардан” деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган шикоят (протест) юзасидан кассация инстанцияси суди қарор чиқаради ва бу қарор чиқарилган пайтдан эътиборан кучга киради”;

7) 32423-модда 4-бандининг ўзбекча матнидаги “иш юритишни тўхтатишга” деган сўзлар “иш юритишни тугатишга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12,

336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил,

№ 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 151-модданинг биринчи қисмидаги “қонунларда” деган сўз “қонун ҳужжатларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 156-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

“6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилган тақдирда”;

3) 163-модданинг олтинчи хатбошисидаги “шу жумладан эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни (ушбу Кодекснинг 231-моддаси)” деган сўзлар “гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг

231-моддаси)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 480-модданинг биринчи қисмидаги “ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 488-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Уйни, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим”.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 223 – I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ–370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг олтинчи қисмидаги “бўлиши лозим” деган сўзлар “бўлишга ҳақли” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 10-модданинг:

бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

олтинчи – саккизинчи қисмлари тегишинча бешинчи – еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 17-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17-модда. Жамият устав фондининг

(устав капиталининг) миқдори

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори жамият уставида белгиланади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) жамият уставида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори лицензия талабларида белгиланиши мумкин”;

4) 19-модданинг:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

5) 32-модданинг:

еттинчи қисми чиқариб ташлансин;

саккизинчи қисми еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) 35-модда:

биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга”;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

7) 59-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш”;

йигирма тўртинчи хатбошиси йигирма бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

8) 62-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида йигирма бир кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Корпоратив ахборотнинг ягона порталида, жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади”;

9) 74-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи – олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва жамиятнинг кузатув кенгашига тавсиялар тайёрлаш учун кузатув кенгаши аъзолари орасидан қўмиталар ташкил этилиши мумкин.

Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият фақат мазкур жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан таркиб топган аудит қўмитасини ташкил этиши шарт. Жамиятнинг ички аудит хизмати, агар бундай хизмат мавжуд бўлса, ўз фаолиятида аудит қўмитасига ҳисобдордир.

Қўмиталарни шакллантириш ва уларнинг ишлаш тартиби, сони ва таркиби жамиятнинг кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда белгиланади”;

10) 75-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“аудиторлик текширувини ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш”;

11) 76-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак, ушбу аъзо ҳар йили қайта сайланиши мумкин. Бунда давлат ва (ёки) хўжалик бирлашмасининг улуши устун бўлган жамиятларда номзод кўрсатиш ҳамда кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўйича овоз бериш давлат ва (ёки) хўжалик бирлашмасининг вакиллари томонидан амалга оширилади.

Қуйидаги шахс кузатув кенгашининг мустақил аъзоси деб эътироф этилади:

сўнгги уч йил мобайнида жамиятда ва (ёки) унинг аффилланган шахсларида ишламаган шахс;

жамиятнинг акциядори ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлмаган шахс;

жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлмаган шахс. Бунда қайси мижоз ва етказиб берувчи билан энг кам иш ҳақининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўшалар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;

жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлмаган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳоллар мустасно;

жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олувчиси), фарзанди (фарзандликка олинган боласи), туғишган ва ўгай акаси (укаси) ҳамда опаси (синглиси) бўлмаган шахс;

давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлмаган шахс”;

бешинчи – ўн биринчи қисмлари тегишинча еттинчи – ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

12) 81-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Суд жамиятнинг кузатув кенгаши аъзосини, директорини ёки бошқаруви аъзосини жамиятга мулкий зарар етказганликда айбдор деб топган тақдирда, ушбу аъзонинг, директорнинг ёки бошқарув аъзосининг ваколатлари суднинг қарорига кўра, уларнинг хўжалик жамиятларида раҳбарлик лавозимини эгаллаши тақиқланган ҳолда, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тугатилиши мумкин.

Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқаруви аъзоси, шунингдек ишончли бошқарувчи жамиятга чалғитувчи ахборот ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этганлиги ёхуд ўзлари ёки ўз аффилланган шахслари томонидан фойда (даромад) олиш мақсадида йирик битим тузишни ва (ёки) йирик битим тузиш ва (ёки) аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилишни таклиф этганлиги натижасида етказилган зарар учун жавобгарликка тортилиши мумкин”;

13) 104-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Акциядор (акциядорлар) йирик битимни ёки аффилланган шахс билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини судда кўриб чиқиш чоғида жамиятдан ва гувоҳлардан суд томонидан кўриб чиқилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни олишга ҳақли, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар мустасно”;

14) 106-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ва жамиятнинг расмий веб-сайтида бошқа юридик шахсларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акцияларига (улушларига, пайларига) эгалик қилиши тўғрисидаги ахборотни эълон қилиши шарт. Бунда мазкур ахборот акциялар (улушлар, пайлар) олинган пайтдан эътиборан 72 соат ичида эълон қилиниши керак”;

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги 474–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда;

2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда;

2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар) 5-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган ҳолларда, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш (бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш аниқланган ҳоллар мустасно)”;

қуйидаги мазмундаги 82-банд билан тўлдирилсин:

“82) солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш. Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор вужудга келгунига қадар банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилган шарт-шароитларни ўз ичига олиши керак”.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги 600–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 84-модда; 2003 йил,

№ 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) 5-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) мустақил балансга, банк муассасасида ҳисоб-китоб варақларига ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлади, шунингдек ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли”.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги 69–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ–328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, №12,

781-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда) 34-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босишни талаб қилиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш тўғрисида талаб қўйиш”;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги 171–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 19-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 1, 1-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда)

13-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Кўчмас мулк бўлган кадастр объектларига доир ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар кўчмас мулк объекти бўйича битимни инсофли равишда тузган тарафлар Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрган зарарлар учун жавобгар бўлади. Зарарнинг ўрни суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қопланиши лозим”.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги 308–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 325-модда;

2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) 3-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

тўққизинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Хўжалик ширкати ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва хўжалик ширкатининг жойлашган ери кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. Хўжалик ширкатининг муҳрида унинг фирма номи хўжалик ширкатининг танловига кўра бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин”;

ўнинчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 1,

2-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модда:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамият ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва жамиятнинг жойлашган ери кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. Жамиятнинг муҳрида унинг фирма номи жамиятнинг танловига кўра бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин”;

бешинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

2) 14-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг уставида белгиланади ва унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан иборат бўлади.

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори лицензия талабларида белгиланиши мумкин”;

3) 19-модданинг:

биринчи – олтинчи қисмлари тегишинча қуйидаги мазмундаги биринчи – тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин;

“Жамият ўз устав фондини (устав капиталини) камайтиришга ҳақли, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, жамият ўз иштирокчиларининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларининг номинал қийматини камайтириш ва (ёки) жамиятга тегишли улушларнинг ҳақини тўлаш орқали ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириши шарт.

Жамиятнинг барча иштирокчилари улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш жамиятнинг барча иштирокчилари улушлари миқдорлари сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилиши керак.

Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўланмаган тақдирда, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) кам бўлиб қолса, жамият ўз устав фонди (устав капитали) ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтирилишини эълон қилиши ва бундай камайтиришни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши шарт”;

еттинчи – ўнинчи қисмлари тегишинча бешинчи – саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

4) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Бундай битимни тузиш учун, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди.

Жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин.

Жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўлангунига қадар бўлган даврда у фақат тўланган қисми бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.

Жамият иштирокчиларидан бирортаси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда жамият иштирокчилари учинчи шахслар олдида имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бундай ҳуқуқдан жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси фойдаланиши мумкин. Агар жамиятнинг уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш учун улушни сотиб олишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчилари томонидан улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олиш устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушлари миқдорларига мутаносиб равишда амалга оширилади.

Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари жамиятнинг иштирокчиси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда ўзининг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, жамият мазкур улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

Ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсга сотиш ниятида бўлган жамият иштирокчиси улушнинг (улушнинг бир қисмининг) сотилиш баҳосини ва бошқа шартларни кўрсатган ҳолда, бу ҳақда жамиятнинг қолган иштирокчиларини ва жамиятнинг ўзини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Жамиятнинг уставида хабарнома жамият иштирокчиларига жамият орқали юборилиши назарда тутилиши мумкин. Улушни (улушнинг бир қисмини) имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга ошириш истагида бўлган жамият иштирокчиси ўз улушини (улушнинг бир қисмини) сотишни таклиф этаётган жамият иштирокчисини етти кунлик муддатда бу ҳақда хабардор қилиши, бунда сотишга таклиф этилаётган улушни тўлиқ ёки унинг муайян қисмини сотиб олмоқчи эканлигини кўрсатиши керак. Агар келиб тушган таклифларнинг умумий миқдори сотилаётган улушнинг миқдоридан ошмаса, иштирокчилардан ҳар бири улушнинг ўз хабарномасида кўрсатган қисмини сотиб олади. Агар улушнинг қолган қисми учинчи шахс ихтиёрига ўтказилгунига қадар жамият иштирокчиларидан қўшимча таклифлар келиб тушмаса, бундай қисм учинчи шахсга ўтказилиши мумкин. Агар келиб тушган таклифларнинг умумий миқдори сотилаётган улуш (улушнинг бир қисми) миқдоридан ошса, иштирокчилар, агар жамиятнинг уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида бошқача тақсимлаш назарда тутилмаган бўлса, устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушлари миқдорларига мутаносиб равишда сотиб олади.

Жамият иштирокчилари ва (ёки) жамият сотиш учун таклиф қилинаётган бутун улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан шундай хабар берилган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаган тақдирда, агар жамият уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, улуш (улушнинг бир қисми) жамиятга ва унинг иштирокчиларига маълум бўлган баҳода ва шартларда учинчи шахсга сотилиши мумкин.

Улушни (улушнинг бир қисмини) жамият иштирокчилари улушларининг миқдорларига номутаносиб равишда сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга ошириш тартибини белгиловчи қоидалар жамият уставида уни таъсис этиш чоғида назарда тутилиши, жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган умумий йиғилиш қарорига биноан жамиятнинг уставига киритилиши, ўзгартирилиши ва жамиятнинг уставидан чиқариб ташланиши мумкин.

Улуш (улушнинг бир қисми) сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи бузилган ҳолда сотилган тақдирда, жамиятнинг исталган иштирокчиси ва (ёки) жамият, агар жамиятнинг уставида улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда жамият имтиёзли ҳуқуққа эга эканлиги назарда тутилган бўлса, бундай бузилишни билган ёхуд уни билиши лозим бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида сотувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўзига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Мазкур имтиёзли ҳуқуқдан бошқанинг фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

Жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушини (улушининг бир қисмини) сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш учун жамиятнинг ёки жамият иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилиши мумкин.

Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилмаган бўлса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) ўзганинг фойдасига воз кечишга доир битимнинг ушбу моддада ёки жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади.

Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилганлиги ҳақида жамият бундай воз кечишнинг далиллари тақдим этилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиниши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида жамият ёзма равишда хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг ҳуқуқларини амалга оширади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчига жамият иштирокчисининг мазкур улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечгунига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади.

Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар жисмоний шахсларнинг меросхўрларига ва жамиятнинг иштирокчилари бўлган юридик шахсларнинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.

Жамиятнинг иштирокчиси бўлган юридик шахс тугатилган тақдирда, унинг кредиторлари билан ҳисоб-китоб тугалланганидан сўнг қолган унга қарашли улуш, агар қонун ҳужжатларида ёки тугатилаётган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тугатилаётган юридик шахснинг иштирокчилари ўртасида тақсимланади.

Жамиятнинг уставида ушбу модданинг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи қисмларида белгиланган улушнинг (улушнинг бир қисмининг) ўтиши ва тақсимланишига фақат жамиятнинг қолган иштирокчилари розилиги билан йўл қўйилиши назарда тутилиши мумкин.

Жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг меросхўри томонидан мерос қабул қилингунига қадар жамиятнинг вафот этган иштирокчисининг ҳуқуқлари васиятномада кўрсатилган шахс томонидан амалга оширилади, унинг мажбуриятлари эса шу шахс томонидан бажарилади, бундай шахс бўлмаган тақдирда эса нотариус тайинлаган бошқарувчи томонидан амалга оширилади. 

Жамиятнинг уставида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчилари ёки учинчи шахслар фойдасига воз кечиш, улушнинг (улушнинг бир қисмининг) меросхўрларга ёки ҳуқуқий ворисларга ўтиши ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг иштирокчилари ўртасида улушнинг (улушнинг бир қисмининг) тақсимланиши учун жамият иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилган тақдирда, агар жамият иштирокчиларига мурожаат этилган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида ёки жамиятнинг уставида белгиланган бошқа муддат ичида жамиятнинг барча иштирокчиларининг ёзма розилиги олинган бўлса ёхуд жамият иштирокчиларининг бирортасидан ҳам розилик беришга ёзма раддия олинмаган бўлса, бундай розилик олинган деб ҳисобланади.

Жамиятнинг уставида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчилари ёки учинчи шахслар фойдасига воз кечиш учун жамиятнинг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилган тақдирда, агар жамиятга мурожаат этилган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида ёки жамият уставида белгиланган бошқа муддат ичида жамиятнинг ёзма розилиги олинган бўлса ёхуд жамиятдан розилик беришга ёзма раддия олинмаган бўлса, бундай розилик олинган деб ҳисобланади.

Ушбу Қонунда ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш (улушнинг бир қисми) очиқ кимошди савдоси орқали сотилганда, мазкур улушнинг (улушнинг бир қисмининг) олувчиси жамиятнинг ёки унинг иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар, жамиятнинг иштирокчисига айланади.

Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс (бундан давлат мустасно), агар шахс бунгача жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга эгалик қилмаган ёки улушнинг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, миноритар иштирокчиларга улушларини бозор қиймати бўйича ўзига сотишни ўттиз кун ичида таклиф этиши шарт. Жамиятнинг уставида ушбу таклиф жамият иштирокчиларига жамият орқали юборилиши назарда тутилиши мумкин.

Агар жамият иштирокчисининг ўзига тегишли улушини сотиши тўғрисида ўттиз кун ичида ёзма розилиги олинса, жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгаси таклиф этилган улушни сотиб олиши шарт”;

5) 22-модданинг олтинчи қисмидаги “ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи” деган сўзлар “ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 25-модда:

иккинчи қисми “мўлжалланган қисми” деган сўзлардан кейин “(дивидендлар)” деган сўз билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Бунда дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак”.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган “Хусусий корхона тўғрисида”ги 558–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1–2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда)

6-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Хусусий корхона ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва хусусий корхонанинг жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлишга ҳақли. Муҳрда бир вақтнинг ўзида унинг фирма номи бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин”.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги ЎРҚ–64-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,

2006 йил, № 10, 541-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 371-модда билан тўлдирилсин:

“371-модда. Ҳакамлик муҳокамасида медиациянинг

қўлланилиши

Ҳакамлик муҳокамасида медиация низони кўриб чиқиш жараёнида ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.

Ҳакамлик муҳокамасининг тарафлари томонидан медиация тартиб-таомилларини амалга ошириш ҳақида келишув тузилган тақдирда, ҳакамлик суди медиация тартиб-таомили тугагунига қадар ҳакамлик муҳокамасини қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради.

Агар тарафлар медиатив келишувни тузса, ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамасини тугатади”;

2) 44-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ҳакамлик муҳокамасининг тарафлари медиатив келишув тузган бўлса”;

олтинчи – саккизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи – тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар;

2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда, № 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 2, 3-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 44-модданинг иккинчи қисмидаги “кичик” деган сўз чиқариб ташлансин;

2) 96-модданинг:

иккинчи – тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи – бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

“Солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат солиқ хизмати органи қуйидаги ҳолларда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли:

солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.

Давлат солиқ хизмати органининг солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори вужудга келгунига қадар банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилган шарт-шароитларни ўз ичига олиши керак.

Давлат солиқ хизмати органи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туришга ҳам ҳақли”;

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

3) 342-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 51, 52 ва 53-бандлар билан тўлдирилсин:

“51) суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

52) агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

53) агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда”.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ЎРҚ–163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ–387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:

1) 40-модда бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

“қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотнинг махфийлигини таъминлаши;

банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари кўриб чиқилган тақдирда, тижорат банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар эгаларининг шакллантирилган реестридаги мавжуд ахборотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ёзма сўровига кўра тақдим этиши шарт”;

2) 44-модда:

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“бошқа юридик шахсларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акцияларига (улушларига, пайларига) эгалиги тўғрисидаги ахборот, агар эмитентнинг акциялари фонд биржасининг биржа котировкалаш варағига киритилган бўлса”;

олтинчи қисмининг “б” кичик банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“б) Корпоратив ахборотнинг ягона порталига ва ўзининг расмий веб-сайтига”;

бешинчи хатбошиси “бундан муҳим факт юзага келган пайтдан эътиборан 72 соат ичида ошкор этиладиган, аффилланган шахслар билан битим тузиш тўғрисидаги хабар мустасно” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 53-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“чиқарилиши ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ёхуд тўхтатиб қўйилган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи”.

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги ЎРҚ–301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 271-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда;

2015 йил, 8-сон, 312-модда) 7-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган кредит бюроси ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин”;

бешинчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ЎРҚ–327-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 4, 111-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда;

2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда) 11-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Оилавий корхона устав фондининг энг кам миқдори лицензия талабларида белгиланиши мумкин”.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ–460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил,

1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 44-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Даъво ишини юритишда тарафлар суд процессининг ҳар қандай босқичида ишни келишув битими тузиш ёки биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар медиатив келишув тузиш орқали тугаллашга ҳақли”;

2) 49-модданинг учинчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 51-модданинг биринчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 56-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“вакил, ҳимоячи, адвокат ёки медиатор вазифаларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида – фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича вакиллар ёки жиноят иши бўйича ҳимоячилар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича адвокатлар, медиаторлар”;

5) 69-модданинг иккинчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 70-модда қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

“41) шу низо билан боғлиқ медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиатор сифатида иштирок этганлар, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно”;

7) 116-модда қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

“6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда”;

8) 118-модда қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

“41) ушбу Кодекс 116-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда – медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда”;

9) 122-модда қуйидаги мазмундаги 101, 102 ва 103-бандлар билан тўлдирилсин:

“101) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

102) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ҳақида илтимоснома билан арз қилган тарафлар уни амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаса;

103) тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса”;

10) 17-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17-боб. Яраштириш тартиб-таомиллари”;

11) 166-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“166-модда. Келишув битимини ёки медиатив

келишувни тузиш

Суд тарафларни яраштириш учун чоралар кўради, уларга фуқаролик суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.

Тарафлар келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб, низони ўзаро талабларнинг тўлиқ ҳажмида ёки қисман ҳал этиши мумкин.

Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибида юритиладиган ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.

Келишув битими фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.

Келишув битими ёки медиатив келишув ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини, медиатив келишувни тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади”;

12) 195-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

“9) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса”;

13) 203-модда иккинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3) тарафлардан келишув битими ёки медиатив келишув тузиш эҳтимолини аниқлайди ва уларнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради”;

14) 226-модда:

номидаги “жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими” деган сўзлар “жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши, тарафларнинг келишув битими ёки медиатив келишуви” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Медиатив келишув судга алоҳида ҳужжат тарзида тақдим этилади ва ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади”;

иккинчи – бешинчи қисмлари тегишинча учинчи – олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

15) 278-модданинг учинчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ–461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил,

1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 11-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари суднинг расмий веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда эълон қилинади, бундан суднинг ёпиқ мажлисида қабул қилинган суд ҳужжатлари мустасно”;

2) 48-модданинг иккинчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 49-модданинг олтинчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 50-модданинг биринчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 53-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича вакиллар ёки жиноят иши бўйича ҳимоячилар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича адвокатлар, медиаторлар – вакил, ҳимоячи, адвокат ёки медиатор вазифаларини бажариши муносабати билан ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида”;

6) 63-модданинг биринчи қисмидаги “келишув битимини” деган сўзлар “келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 65-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда медиатор сифатида иштирок этган шахслар вакил бўлиши мумкин эмас, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно”;

8) 101-модда қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

“6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда”;

9) 103-модда қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

“31) ушбу Кодекс 101-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда – медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда”;

10) 107-модда қуйидаги мазмундаги 51, 52 ва 53-бандлар билан тўлдирилсин:

“51) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

52) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ҳақида илтимоснома билан арз қилган тарафлар уни амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаса;

53) тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса”;

11) 16-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16-боб. Яраштириш тартиб-таомиллари”;

12) 131-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“131-модда. Келишув битимини ёки медиатив

келишувни тузиш

Тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.

Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.

Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.

Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади”;

13) 155-модда биринчи қисми:

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5) жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган ишлар бўйича эса – жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари топширилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса”;

қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:

“71) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса”;

14) 156-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ишда иштирок этувчи шахс даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ёзма фикрининг ҳамда уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далилларни иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли”;

15) 165-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Иш бўйича биринчи суд мажлиси ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак”;

иккинчи – тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи – бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

16) қуйидаги мазмундаги 231-боб билан тўлдирилсин:

“231-боб. Соддалаштирилган тартибда иш юритиш

2031-модда. Ишни соддалаштирилган иш юритиш

тартибида кўриб чиқиш

Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш ушбу Кодексда назарда тутилган даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.

2032-модда. Соддалаштирилган иш юритиш

тартибида кўриб чиқиладиган ишлар

Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса – беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.

Корпоратив низолар бўйича ишлар, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмайди.

Агар ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида учинчи шахснинг ишга киришиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган, ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган қарши даъво қабул қилинган бўлса ёхуд агар суд қуйидагилар хусусида, шу жумладан тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра қуйидагилар хусусида хулосага келса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради:

1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;

2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;

3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса.

Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажримда ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва ушбу ҳаракатларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ажрим чиқарилгандан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.

Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга тааллуқли бўлган, бошқалари эса уларга тааллуқли бўлмаган тақдирда, барча талаблар даъво ишини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидалари бўйича кўрилиши лозим.

Ишни кўриш муддати ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.

2033-модда. Соддалаштирилган иш юритиш

тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича

даъво аризасига доир талаблар

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризаси ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар, шунингдек даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинади.

2034-модда. Соддалаштирилган иш юритиш

тартибидаги ишни кўриб чиқиш

хусусиятлари

Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.

Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.

Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.

Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.

Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.

2035-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида

кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув

қарори

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.

Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради”;

17) 219-модданинг учинчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага – солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи далил”;

18) 221-модданинг тўртинчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 262-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади”;

20) 270-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ишда иштирок этувчи шахс апелляция шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхасини олганидан кейин унинг юзасидан ёзма фикрини ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ёзма фикрининг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далилларни апелляция шикояти (протести) кўриб чиқиладиган кунга қадар етиб боришини таъминлайдиган муддатда, апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли”;

21) 274-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Апелляция шикояти (протести) бўйича биринчи суд мажлиси апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак”; 

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

22) 277-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади”;

23) 293-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ишда иштирок этувчи шахс кассация шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхасини олганидан кейин унинг юзасидан ёзма фикрини ҳамда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ушбу ёзма фикрнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни кассация шикояти (протести) кўриб чиқиладиган кунга қадар етиб боришини таъминлайдиган муддатда, кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай судга юборишга ҳақли”;

24) 297-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Кассация шикояти (протести) бўйича биринчи суд мажлиси кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак”; 

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

25) 319-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Назорат тартибидаги иш бўйича биринчи суд мажлиси назорат шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак”;

учинчи – саккизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи – тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

26) 332-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза юзасидан биринчи суд мажлиси аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши керак”;

27) 334-модданинг иккинчи қисми “чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ажрим” деган сўзлардан кейин “шунингдек соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

19-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

20-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри,
2019 йил 20 март
№ ЎРҚ–531


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019