Мамлакат тараққиётига ўта муҳим стратегик мақсадларга эришишга имкон берувчи тарихий ҳужжат

13:13 05 Февраль 2019 Жамият
210 0

Ўзбекистон Республикасининг янги тарихида иккинчи марта Парламентга йўлланган Мурожаатнома мамлакат тараққиётига ўта муҳим стратегик мақсадларга эришишга имкон берувчи тарихий ҳужжат бўлди.

Ўзбекистон Президенти 2019 йилда мамлакат тараққий этишида қайси йўлдан бориши, 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида қандай соҳаларнинг ислоҳ этилиши ва ривожланиш босқичларининг аниқ муддатлари белгилаб берилди.

Албатта, Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилга мўлжалланган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилгани, ўз навбатида, мамлакат раҳбарининг халқ билан мулоқотининг давом этаётганидан, одамларнинг дарду ташвиши, муаммолари албатта ўз ечимини топишига қаратилганидан далолат беради.

Дастурда 5 та устувор йўналишлар асосида кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилиши механизмлари, уларни бажарувчи органлар ва аниқ муддатлари белгиланган бўлиб, хусусан, Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида Хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини янада ошириш чораларини кўриш, бу борада эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Экспортга маҳсулот чиқараётган, инновацион ва юқори технологик ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларга ва чет эллик инвесторларга имтиёз ва преференциялар бериш механизмларини янада такомиллаштириш назарда тутилган.

Шунингдек, дастурда қурилиш соҳасида мавжуд эскирган талаб ва тартибларнинг зудлик билан янгиланиши, тадбиркорлик субъектларининг қурилиш ишларига рухсат бериш, лойиҳалаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш каби жараёнларни тубдан соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Республикада экспорт ҳажмини оширишга хизмат қиладиган чегараолди савдо марказларини ташкил этиш, бунда чегараолди ҳудудларда дилерлик марказлари, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш жойлари ҳамда бошқа турдаги маиший хизмат кўрсатиш объектларидан ташкил топган савдо мажмуаларини барпо этиш назарда тутилмоқда.

Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти йўлларининг ўтказувчанлик ҳолатини ошириш мақсадида мамлакат ҳудуди бўйлаб ўтган халқаро даражадаги автомобил йўлларининг, айниқса, давлат чегараси орқали ўтиш пунктларига олиб борадиган тирбанд йўлларнинг муқобил вариантларини давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида яратиш, ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда мавжуд темир йўл тармоқларининг ўтказувчанлиги ва вагонлар сонини оширишга эътибор қаратиш ҳамда ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш ҳажмини ошириш, мазкур соҳага хорижий ҳаво компанияларини кенг жалб қилиш, ҳар бир халқаро аэропорт орқали камида биттадан йўналишда юк ташувчи ҳаво кемалари қатновини йўлга қўйиш назарда тутилмоқда.

Шубҳасиз, Мурожаатномада асосий йўналишлар берилиб, Ҳаракатлар стратегиясининг 3 йилидаги Давлат дастуриинг ҳам асосий эътибори халқ манфаати, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қаратилгандир.

Бир сўз билан айтганда, яқин келажакда мамлакатимизнинг том маънода ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллаши, индустриал тараққий этган, саноати ривож топган юрт сифатида дунёда тан олинишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Отабек САФАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси доктаранти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019