Малайзиялик киноижодкорлар Бухоро ва Хивада Ўзбекистон ҳақида янги фильм суратга олмоқчи

10:07 02 Ноябрь 2018 Маданият
915 0

Малайзиянинг телевизион тармоқлар учун медиа контент тайёрловчи “Aquila Emas Sdn. Bhd” компанияси Ўзбекистон ҳақида яна бир фильм суратга олмоқчи. Бу ҳақда компания бошқарув директори Шаризан Муҳаммад Исо 1 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон – Малайзия бизнес-форумида маълум қилди. 

Мазкур компания 2013 йилда “Бухоро шафағи” номли 26 қисмдан иборат сериални суратга олган. Муҳаммад Исонинг айтишича, мазкур фильм ҳамон Малайзияда эфирга узатилади

«Ушбу сериал малайзиялик телетомошабинларга манзур бўлиб, бугунги кунда ҳам намойиш этилмоқда. Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи фильмларга халқимиз қизиқади. 2019 йилда Бухоро ва Хивада янги фильмни суратга олишни режалаштирганмиз», деган компания бошқаруви директори.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019